March 11

“Ўзбекнефтгаз”: “Сургил” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси газ сарфини аниқ ўлчовчи асбоблар билан жиҳозланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида углеводород захирасини ошириш ва қазиб олиш барқарорлигини таъминлаш мақсадида иш жараёнларга рақамли технологияларни жорий этиш, технологик қайта такомиллаштириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидаги янги бурғилашдан чиқарилган қудуқлар газини “Uz-KorGasChemical” қўшма корхонасига қарашли “Сургил” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси (ГКТҚ)га берилиши режалаштирилган газ ҳисобини юритиш мақсадида тижорат ўлчов қаторини қуриш ишлари белгилаб олинган эди.

Қурилиш-монтаж ишлари учун барча зарурий моддий техник манбалар ва сарф ўлчаш асбоблари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда етказиб берилди. 1 та ҳарорат ўлчов асбоби, 1 та сарф ўлчаш асбобига шкаф ясалиб, монтаж қилинди. Шунингдек, лойиҳа доирасида 1 та босим ўлчов асбоби, калибровка, созлаш ишлари бажарилди.

Айни пайтда янги ишга туширилган тижорат ўлчов қаторини комплекс метрологик аттестациядан ўтказиш ишлари амалга оширилди.

Сарф ўлчов воситаларининг маълумотлари “Uz-KorGasChemical” МЧЖ қўшма корхонасига қарашли “Сургил” ГКТҚ оператив-диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизимига уланиб, маълумотлар ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматининг кузатув мониторига чиқарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|