“Ўзбекнефтгаз”: Харидлар жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан 1800га яқин шартномалар расмийлаштирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Харидлар департаменти томонидан тизимда харидларнинг шаффофлигини таъминлаш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида, амалга оширилаётган харидлар бўйича эълонлар, барча керакли маълумотлар ва натижалар бир вақтнинг ўзида бир нечта махсус ахборот порталларида, яъни еxarid.uz, tenderweek.com ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг расмий сайти ung.uz да мунтазам равишда жойлаштирилиб борилмоқда.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва валюта маблағларини тежаш мақсадида, харидлар жараёнида миллий ишлаб чиқарувчиларга алоҳида эътибор қаратилиб, 2020 йил давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан жами 1800 га яқин, умумий қиймати тахминан 450,0 млрд сўмлик шартномалар расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 майдаги 27-сонли Баёнотига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига кўра, тизимни товар-моддий ресурслар (кейинги ўринларда – ТМР) билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида, Харид комиссияси йиғилишлари видеоконференцалоқа орқали ўтказилиши йўлга қўйилди.

Танлов натижаларига кўра, ишлаб чиқарувчилар (расмий дилерлар, дистрибюторлар) билан умумий қиймати қарийб 107,0 млн долларга тенг бўлган жами 90 га яқин танлов ғолиблари аниқланди. Ушбу танловлар доирасида олиб борилган музокаралар натижасида жами 23,0 млн долларга яқин (умумий харидларнинг 21%) миқдорда корхона маблағлари иқтисод қилинишига эришилди.

Бутун дунёда юзага келган эпидемиологик вазиятга қарамай, инвестиция лойиҳалари доирасида “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида “пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси”ни қуриш ишлари якунланди.

Ушбу лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида барча кучлар сафарбар қилинди. Жумладан, дунёда нетфь ва газ соҳасида ўз ўрнига эга бўлган Украинанинг “Сумское НПО”, “Турбогаз”, Россиянинг “КМПО”, “НИПИ НГ ПЕТОН”, “ТМК”, “ЧТПЗ” “Гидромашсервис”, Швейцариянинг “Endress+Hauser”, Германиянинг “Линде”, “Гросман” каби корхоналарида ишлаб чиқарилган сиқув компрессорлари, бошқарув клапанлари (ЗРА), ўлчов ва автоматика мосламалари (КИПИА), пўлат қувурлар, НК-16 СТ туридаги газ турбина двигателлари ҳамда бошқа турдаги ускуналар етказиб келтирилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Харидлар департаменти томонидан Товар-моддий ресурслар (ТМР) айланмасини назорат қилиш, товарларни такрорий сотиб олинишининг олдини олиш ҳамда омборларда мавжуд бўлган ТМРлардан унумли фойдаланиш мақсадида, “Товар-моддий ресурслар захираларини бошқариш” бўйича автоматлаштирилган 1С омбор тизими жорий қилинди.

Натижада, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва бошқармалар омборхоналарида мавжуд бўлган товар-моддий ресурслар ҳисобини юритишнинг марказлашган тизими ишга тушди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|