“Ўзбекнефтгаз”: Хавф-хатарсиз фаолият кафолатини таъминлаш мақсадида тизимли ёндашув асосида фаолият олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, хавф-хатарсиз фаолият кафолатини таъминлаш мақсадида тизимли ёндашув асосида фаолият олиб борилмоқда.

Бугунги кунда ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий техника-технологияларни тадбиқ этиш орқали энг мураккаб техника воситаларини ҳам хавфсиз бошқариш имкони яратилмоқда. Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан объектлардаги саноат хавфсизлигини ошириб бориш, хавфсиз иш ўринларини яратиш, технологик ускуналарни ишончлилигини ошириш, меҳнат муҳофазасини такомиллаштириш, ишчиларни фавқулодда ҳолат ҳодисаларига тайёр туришини таъминлаш ва бундай ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш борасидаги ишлар қатъий назоратга олинган.

Саноат хавфсизлиги бўйича амалга оширилган тизимли ишлар натижасида энг муҳими жорий йилнинг биринчи чорагида бошқарма ва корхоналарда ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар содир бўлмади.

Тизимидаги жами тадбиқ этилган 19 та бошқарма ва корхоналарда ISO 45001 (соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги) ва ISO 14001 (экологик менеджмент) халқаро стандартларининг фаолияти доимий тизимда юритилиши назоратга олинган ва ушбу йўналишида амалий ёрдам берилмоқда.

Шунингдек, 2021 йил январь ва февраль ойида ISO 45001 ва ISO 14001 стандартларининг “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида ZOOM дастури орқали онлайн ўқув семинарлар ташкил этилди. Ушбу семинарларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналардан иштирок этган 271 нафар мутахассис, халқаро стандартларининг асосий тушунчалари ва пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомнинг моҳияти ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлашди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш буйича 685 нафар ходим, биринчи тиббий ёрдам бериш буйича 2 нафар ходим ва ёнғин хавфсизлиги йўналишлари буйича 8 нафар ходим ўқитилди.

Саноат хавфсизлиги бўйида фаолиятида қўпол хатоларга йўл қўйган 37 нафар ходимга “Ҳайфсан” берилди, 6 нафарига ўртача ойлик иш ҳақидан 30 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда интизомий жазо чоралари кўрилди. 7 нафар ходимлар рағбатлантирилди.

Ишчи ходимлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича 5 036 нафар жамият ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилган. Тиббий кўрик натижасига кўра, 291 нафар ходимлар даволанишга тавсия этилган ва 19 нафар ходим даволанишга юборилган.

Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш мақсадида департаментнинг ойлик “Ахборотнома”си тайёрланиши йўлга қўйилди. Йил бошидан “Ахборотнома”нинг 3 та сонларида 20 мақола давлат ва рус тилларида тайёрланди.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан бажарилган ишлар, вазифалар ва мавжуд муаммоларнинг таҳлили бўйича бошқарма ва корхоналарнинг бош мухандислари ва мутахассислари иштирокида 4 марта видеоселектор ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|