“Ўзбекнефтгаз”: Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қутқарув ўқув машғулоти ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Пропан-бутан аралашмасини олиш цехи хавфли ишлаб чиқариш объектида ўқув машғулот ўтказилди.

Ўқув машғулотни ўтказишдан асосий мақсад – завод ишчи-ходимларини фавқулодда вазиятларда хавфсиз ва тўғри ҳаракатланиб, авария вазиятларини бартараф этиш, жароҳатланган ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим кўникмаларини мустаҳкамлашга ва тузилмавий хизматлар билан уйғунликда ҳаракатларини баҳолашга қаратилган.

Ўқув машқи дастурига кўра, машғулотларни ўтказишда технологик режим бузилмаслигига ва қурилма, ускуна ёки цех иш режимида узилиш бўлмаслигига, туташ цех ёки участкаларда иши тўхтаб ёхуд ушланиб қолмаслигига, заҳарли ва портловчи газ, буғ ва чангларнинг миқдори кўпайиб кетмаслигига, газланиш, портлаш, алангаланиш ёки маҳсулот чиқиб кетиш хавфи туғилмаслигига асосий эътибор қаратилди.

Ўқув машғулот Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ташкил этилди. Унда Пропан-бутан аралашмасини олиш цехининг кўнгилли газдан ва ёнғиндан қутқариш гуруҳи аъзолари, бошқарманинг 36-ёнғин қутқарув қисми, 2-поликлиникаси ва Шўртан ҳарбийлашган газдан қутқарув отряди ходимлари фаол ва намунали иштирок этишди.

СМҚ ва МХ бўлими бошлиғи Элбек Шомурадов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|