“Ўзбекнефтгаз”: KPI тизимини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ трансформация лойиҳаси доирасида акциядорлик жамиятида KPI тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Шу муносабат билан халқаро маслаҳатчилар иштирокида компаниянинг барча бўлинмалари учун ходимлар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг 4-6 октябр кунлари Трансформация ва операцион самарадорлик ҳамда Персонални бошқариш департаментлари билан биргаликда КПЭнинг 2021 йилнинг IV чораги учун кўрсаткичларни аниқлаш учун калибрлаш йиғилиши ташкил этилди.

Тадбирда акциядорлик жамияти Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ш.Алиризаев ҳамда бўлимлар ва мустақил бўлимлар раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишнинг асосий мақсади ҳисобот даври натижаларига кўра, бўлинмалар фаолиятини баҳолаш учун кейинги КПЭни таҳрирлаш ва белгилаб олишдан иборат эди.

Шунингдек, сессия кун тартибида бошлиқларнинг фаолиятининг ўзаро изчиллиги ва уйғунлигини таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда KPI тизимини жорий этиш акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини янада ошириш йўлида ташланган яна бир қадамдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|