“Ўзбекнефтгаз”: АҚШ компанияси вакиллари билан хатарларни камайтириш ва барқарор манфаатларга эришиш муҳокама қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 9 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4563 сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш хажмини ошириш учун мавжуд сиқув компрессор станцияларини модернизация қилиш ва газ ҳайдаш агрегатларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимидаги корхоналарда барқарор ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда сифат кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотида жойлашган Газни ҳайдаш цехи Сиқув компрессор станциялари модернизация қилиш ва 10-сонли Газ ҳайдаш агрегатини лойиҳа бўйича ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳавий ҳужжатлар “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳага асосан ускуналар тендер савдо танловлари асосида босқичма-босқич тайёрлаб етказиб берилмоқда. Хусусан, Украинанинг “Сумское НПО”, Россиянинг “KMPO Motor Corp GmbH”, “Электростандарт-прибор”, Швейцариянинг “Endress+Hauser” ва бошқа чет эл заводларида ишлаб чиқарилаётган ускуналарни импорт асосида харид қилиш кўзда тутилган 11 та хорижий шартномалар тузилган.

Айни пайтда Сиқув компрессор станциясининг бир нечта ички қисмлари, бошқарув клапанлари ва ўлчов ва автоматика ускуналари, паст кучланишли электр ускуналари, 3 дона фильтр-сепаратор жиҳозлари ва 10-сонли Газ ҳайдаш агрегати, 1/2,4,5,6-сонли ҳаво ёрдамида совутиш аппарати қурилиш монтаж ишлари якунланмоқда.

Украинанинг “Сумское НПО” МЧЖ вакиллари иштирокида Сиқув компрессори станциясининг 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-сонли Газ ҳайдаш агрегатларининг мавжуд компрессорларининг ички қисми(СПЧ) алмаштирилди. Россиянинг “KMPO Motor Corp GmbH” компанияси вакиллари билан ҳамкорликда 10-сонли Газ ҳайдаш агрегатини ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан агрегатдаги “НК-16СТД” русумли газотурбинали двигателларни, газ ҳайдаш агрегатларини киришига 3 дона фильтр-сепараторларни монтаж қилиб ишга тушириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, лойиҳа доирасида агрегатларни чиқишига 4-,5-, 6-сонли ҳаво ёрдамида совутиш аппарати, 203 дона ЗРАларни ўрнатиш, бошқарув клапанлари ва ўлчов ва автоматика ускуналари, паст кучланишли электр ускуналари қуриш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида Сиқув компрессор станцияларининг модернизация қилиниши ва 10-сонли Газ ҳайдаш агрегатининг ишга туширилиши, табиий газ босимини кўтариб пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш 5-навбатларининг барқарор ишлашини таъминлаш кўзда тутилган. Бугунга қадар 6 та ана шундай газ ҳайдаш агрегатларида модернизация қилиш ишлари якунига етказилди.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Газ ҳайдаш цехи 8,9 сонли сиқув компрессор станциялари 2013 йилда ишга туширилган бўлиб, йилига 15 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|