“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводида амалга оширилаётган лойиҳалар Илмий-техник кенгаш томонидан муҳокама этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Илмий-техник кенгаши бўлинмалари томонидан онлайн видеоконференция ўтказилди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ижро аппарати бўлимлари, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш ҳамда Лойиҳалаштириш департаменти, “Муборак” газни қайта ишлаш заводининг ходимлари, Илмий-техник кенгаширРаёсати аъзолари ва “O‘ZLITINEFTGAZ“ АЖнинг мутахассислари иштирок этишди.

Мунтазам ўтказиладиган Илмий-техник кенгаш йиғилишларида нефть ва газни қайта ишлаш, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш, ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш ҳамда лойиҳалаштириш, капитал қурилиш ва объектларни таъмирлаш ва модернизация қилиш борасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинади ва самарали ечимлар ишлаб чиқилади.

Навбатдаги йиғилиш кун тартибида дастлаб “Муборак газни қайта ишлаш заводида вентиляция тизимини модернизациялаш лойиҳаси”га бағишлаб ишлаб чиқилган кенгайтирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоб масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, “Муборак” газни қайта ишлаш заводида амалга оширилиши кўзда тутилаётган “Газни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш қурилмаларини модернизация қилиш лойиҳаси”нинг биринчи ва иккинчи босқичлари бўйича техник иқтисодий асослаш лойиҳалари муҳокама қилинди. Ушбу икки босқичли лойиҳада заводдаги газни олтингугуртли бирикмалардан тозаловчи 6 та қурилманинг модернизация қилиниши кўзда тутилган.

Йиғилишда “O‘ZLITINEFTGAZ“ АЖ мутахассислари томонидан “Муборак газни қайта ишлаш заводи газни олтингугуртли бирикмалардан тозаловчи 10-сонли қурилмани реконструкция қилиш, экологик қурилмага айлантириш” лойиҳаси асосида тайёрланган презентациялар бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Ўзаро фикр-мулоҳазалардан сўнг Илмий-техник кенгаши аъзолари томонидан мазкур лойиҳалар бўйича ижобий хулосалар билдирилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2022 йил қурилишлар манзиллий дастури доирасида амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳалар бўйича тегишли тайёргарлик ишларни олиб бориш бўйича келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|