“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода қайта таъмирланган қудуқдан кунлик 70 минг куб метр табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ходжиказган” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 20-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда қатлам суви йўлларини тўсиш ишлари бажарилиб, 1938–1933 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Ходжиказган” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|