“Ўзбекнефтгаз”: Хўжалик операцияларини самарали бошқариш курси якунланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган CIMA (Chartered Institute of Management Accountants – Бошқарув бухгалтерларини сертификациялаш институти) сертификациялаш доирасида “Хўжалик операцияларини самарали бошқариш” ўқув курси якунланди. Унда Иқтисод ва режалаштириш департаменти, МҲХСни жорий қилиш бўлими, Бухгалтерия ҳисоби департаменти ходимлари иштирок этишди.

Мазкур ўқув курси жорий йилнинг 14 ноябрида бошланган эди. Икки ой давом этган ўқув курсида иштирок этганларга CIMA: P1 “Хўжалик операцияларини самарали бошқариш” курси дастурини муваффақиятли ўзлаштирганлиги тўғрисида сертификат тақдим этилди.

Мазкур ўқув курсида жамиятнинг 17 нафар малакали мутахассислари замонавий бошқаришга оид билим ва тажрибаларга эга бўлишди.

Хусусан, ўқув курсида ресурслар чекланган шароитларда қайси маҳсулотларни ишлаб чиқариш юқори самара бериши, бир неча маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда зарарсизлик нуқтасини аниқлашга оид билимларини оширишди.

Шунингдек, АВС-costing, яъни корхонада бажариладиган ҳар бир жараён ёки функционал иш кесимида маҳсулот таннархини ҳисоблаш, Standart-costing, яъни маҳсулотлар ишлаб чиқарилишида харажатларни меъёрлаш ва четланишлар ҳисоби, корхона фаолиятини бюджетлаштириш ва бюджет назорати, прогнозлаш усуллари ҳамда мавҳум шароитларда қарорлар қабул қилиш ва рискни ҳисоблаш каби мавзулар чуқур ўрганилди. Олинган билимларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари амалиётида қўллаш бўйича муҳокамалар ҳам ўтказилди.

Ўқув курсида фаол иштирок этган ва юқори натижаларга эришган ходимлар “Profi Training” Бизнес мактабининг алоҳида совринларига эга бўлишди.

Мазкур ўқув дастури бўйича 2021 йилда ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг корхоналари ходимларини ўқитиш давом эттирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|