“Ўзбекнефтгаз”: Хорижий ва қўшма корхоналарга 697,3 млрд. сўмлик ёки режага нисбатан 115,7% хизматлар кўрсатилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2020 йилнинг январь–сентябрь ойлари давомида табиий газ ва газ конденсатини тайёрлаш, транспортировка, қайта ишлаш, сақлаш ва юклаш хизмат турлари борасида мақтовга арзигулик натижаларга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида “Ишчи гуруҳ” тузилиб, нафақат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш балки, ишлаб чиқарилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотларни реализация қилишга катта эътибор қаратилди.

Натижада “ЛУКОЙЛ”, “Epsilon”, “Natural Gas Stream”, “New Silk Road G&O”, “Кўкдумалоқгаз”, “Гиссарнефтегаз”, “Jizzakh Petroleum”, “Universal Solaris”, “Max Total Energy” каби қўшма ва хорижий корхоналарга 697,3 млрд. сўмлик (режа 553,0 млрд. сўм) ёки режага нисбатан 115,7% хизматлар кўрсатилди.

Тижорат департаментининг Экспорт бўлими нефть ва газ маҳсулотларига харидорларни жалб қилиш бўйича доимий равишда изчил фаолият юритиб келмоқда.

Хусусан, Республиканинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан яқин ҳамкорликда экспорт географиясини кенгайтириш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳамда қайта ишланаётган маҳсулотларни халқаро бозорга танитиш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди.

Коронавирус пандемияси бўлишига қарамай жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 247,9 млн. долларлик товар ва хизматлар экспорти амалга оширилди.

Бундан ташқари, истеъмолчилар талабини қондириш мақсадида, ички бозорда 444,0 минг тонна суюлтирилган газ, 82,0 минг тонна полиэтилен, 76,5 минг тонна полипропилен ва 132,0 минг тонна олтингугурт маҳсулоти ҳам реализация қилинди.

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ маҳсулотлар экспорти борасида янги марраларни эгаллаш, жаҳон бозорида мутлоқо янги харидорларга эга бўлиш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан музокараларни давом эттирмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|