“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида хотин-қизлар Кенгаши тузилади ва унга ҳар бир бўғиндан етакчилар сайланади (Фото)

Бош саҳифа Русский

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилияти ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан соҳада фаолият юритаётган хотин-қизлар муаммоларини муҳокама қилиш мақсадида, бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасида бўлиб ўтган “Раҳбар ва хотин-қизлар” деб номланган учрашувда корхонада меҳнат қилиб келаётган аёлларга яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар, уларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Айни пайтда мажмуада 678 нафар хотин-қиз фаолият олиб бормоқда. Уларга бўлган эътиборни кучайтириш мақсадида жорий йилда мажмуада хотин-қизлар Кенгаши тузилади ва унга ҳар бир бўғиндан етакчилар сайланади.

Шунингдек, “Хотин-қизлар қабули куни” ташкил қилиш ҳам режалаштирилган. Бундан ташқари, аёлларни соҳалар кесимида қайта тайёрлаш ҳамда уларни касбга йўналтириш ва малакасини ошириб бориш чоралари кўрилади.

Бу каби тадбирлар орқали соҳада хизмат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришларига имкон яратиш кўзда тутилмоқда.

Учрашув давомида мажмуа хотин-қизлари ўзларининг кўплаб фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|