“Ўзбекнефтгаз”: Хотин-қизлар ўртасида “Аёллар спартакиадаси” бўлиб ўтди (фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спорт турларини янада ривожлантириш мақсадида мунтазам равишда турли мусобақалар ташкил этиб борилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан бўлиб ўтган аёллар спартакиада мусобақалари ҳам ана шундай тадбирлардан бири ҳисобланади.

Шўртан газ кимё мажмуасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган аёллар ўртасида ўтказилган спорт ўйинларида 100 дан ортиқ хотин-қизлар қатнашди. Улар спортнинг енгил атлетика, волейбол, стритбол, стол тенниси, шахмат-шашка каби турлари бўйича ўзаро баҳслашишди.

Мусобақа якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида спортнинг волейбол тури бўйича “Эркатой” 1-2 терма жамоаси, стритбол турида эса Уй-жойдан фойдаланиш хизмати ходимларидан иборат жамоа ғолибликни қўлга киритди.

Шахмат-шашка бўйича Қўзиева Хуршида ҳамда Файзиева Дилафрўз, дартс бўйича Ҳайитова Ойсара, стол тенниси бўйича Аминова Камола, енгил атлетиканинг бир қатор йўналишлари бўйича (500 метрга югуриш) Ҳақбердиева Элвира, (100 метрга югуриш) Шукурова Дилафрўз ҳамда Маманазарова Ноила, (копток улоқтириш) Юлдошева Шаҳноза, (турган жойда сакраш) Нажмиддинова Жасминалар ғалаба қозонишди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|