October 27, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Андижонда яна 37 та ФЁТШ савдога қўйилди, сотилмаганларининг нархи 50 фоизга арзонлаштирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Фермерларга ёқилғи тарқатиш шоҳобчаларни (ФЁТШ) сотишни янада жадаллаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисини Меҳриддин Абдуллаев томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, ФЁТШларни савдога қўйиш нархлари қадам-бақадам дастлабки қўйилган баҳоси ҳар савдода 10 фоиздан туширилиб, 50 фоизгача пасайтирилиб борилмоқда.

Айни кунларда “Андижон нефть база” МЧЖга тегишли бўлган яна 37 та фермерларга ёқилғи тарқатиш шаҳобчалари, 20 та автоёнилғикаш (бензавоз) ва 17 та махсус техникалар (цистерна, трактор, прицеп) e-auksion.uz сайти орқали оммавий савдоларга чиқарилди.

Аввал Е-AUKSION электрон биржа савдолари орқали сотувга қўйил 16 та ФЁТШ ва 11 та техникалар дастлабки нархидан 50 фоизгача арзонлаштирилди.

Ушбу шаҳобчаларнинг ҳар бири аниқ ҳудудий чегараларга эга. Шаҳобчалар ҳудудида бино-иншоотлар, ёқилғи сақлаш сиғимлари, мевали ва манзарали дарахтлар мавжуд. Ишлаб чиқариш ҳамда ёқилғи сотиш шаҳобчаси ташкил этиш учун қулай жой ҳисобланади.

Шунингдек, жамият тасарруфидаги 20 та автоёнилғикаш (бензавоз) лар ҳам сотувга қўйилган. Ушбу техникаларнинг 11 тасини нархлари комиссия қарори билан 15% га арзонлаштирилди.

Сотувга қўйилган объект ва техникалар ҳолати, жойлашган манзили, ер майдони ва баҳосига оид бошқалар ҳақида + 998 97 272 61 64 телефон рақами орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

“Андижон нефть база” МЧЖ матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|