November 12, 2021

“Ўзбекнефтгаз” : Бошқарув раиси бошчилигида тизимда импорт маҳсулотларга қарамликни камайтириш мақсадида 37 та меморандум ҳамда 10 млрд сўмлик шартномалар имзоланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 11-12 ноябр кунлари “Нефт ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида ўтказилаётган кўргазма республикада маҳаллий саноатни ривожлантириш, кооперацияни кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни чуқурлаштиришга йўналтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида ўтказилаётган мазкур кўргазма республикада маҳаллий саноатни ривожлантириш, кооперацияни кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтирилган.

Тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти инвестиция лойиҳалари ҳамда тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган товар ва хизматларни маҳаллийлаштириш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилиб, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан шахсан юзма-юз мулоқот форматида маҳаллий ва хорижий корхона вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Жумладан, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Uzpromarm” МЧЖ раҳбарияти билан ўтказилган учрашув натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун бошқариш-тўхтатиш клапанларини етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва бу орқали эҳтиёжларни қоплашни ўз вақтида таъминлашга эришилади.

Шунингдек, “Chilon Lubricants” МЧЖ билан олиб борилган муҳокамалар самарасида корхоналаридаги сиқув компрессор станцияларида (СКС) ишлатиладиган импорт мойларни ишлаб чиқариш базасида ўзлаштиришни таъминлаш ва бу орқали нафақат корхонанинг балки республиканинг импортини қисқартиришга эришиш таъминланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбари ва “Drill Flot Asia” масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти билан қилинган мулоқотда ишлаб чиқариш базаларида ишлатиладиган юқори босимли шлангларни эҳтиёж асосида етказиб бериш масалаларини муҳокама этиш баробарида, асосий эътибор маҳсулот сифатини кафолатлаш масалаларига қаратилди.

Россия федерациясининг “Хромос Инжиниринг” компанияси вакиллари билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган “Kimyo Texnologiya” МЧЖ корхонаси билан маҳаллийлаштирилган замонавий хроматографларни ишлаб чиқиш масаласи муҳокама этилди. Унда асосий эътибор “Ўзбекнефтгаз” АЖ эҳтиёжи ва инвестиция дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар учун техник буюртма параметрларига мослиги асосида харидини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Меҳриддин Абдуллаевнинг Хитойнинг “CNPC Xibu Drilling Engineering” компанияси вакиллари билан учрашуви манфаатларга бой бўлди. Томонлар ҳамкорликда газ қудуқларини янги технологиялар асосида бурғилаш ишларини ташкил этиш бўйича музокараларга эришишди.

“Азиатский Машиностроительный Завод” МЧЖ вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ эҳтиёжлари учун талаб этиладиган катта ҳажмдаги импорт ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмларни корхона томонидан ўзлаштиришни таъминлаш мақсадида кўп тармоқли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдиришди.

“Geotech Group” МЧЖ билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефт-газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги қудуқларда инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда нефтгаз маҳсулотларини қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, ярмарка доирасида йирик корхоналар томонидан қуйидаги истиқболли лойиҳалари бўйича тақдимотлар ҳам бўлиб ўтди.

• “Электрон кооперацион портали” ДУКнинг “Cooperation.uz” электрон кооперация порталининг моҳияти, ва шартномалар тузиш имкониятлари” мавзусидаги тақдимоти;

• “Uz-Test” ДУКнинг “Техник жиҳатдан тартибга солишнинг янги механизмлари: маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва экспортни рағбатлантириш” мавзусидаги тақдимот;

• “Enter Engeneering”нинг “Компания томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ва уларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш имкониятлари” мавзусидаги тақдимот ва ҳ.к.

Мазкур тақдимотлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида импорт маҳсулотларга қарамликни камайтириш, маҳаллийлаштириш ҳисобига ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича маърузалар ўқилди. Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил учун мўлжалланган Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 3,2 трлн сўмлик маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ҳамда Импортни қисқартириш дастури доирасида эса 326 млн долларлик маҳсулотлар импортини қисқартириш режалаштирилаётганлиги бўйича тадбир иштирокчилари таништирилди.

Шу билан бирга, ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖда қатор хорижий компанияларда (Газпром, Лукойл, Татнефь) муваффаққиятли апробациядан ўтган усул яъни – янги маҳсулотларни биргаликда ўзлаштириш бўйича “йўл харита”лари асосида олиб борилаётган ишлар ҳолати ва улар натижасида маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 30 га яқин маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришга тадбиқ этилаётганлиги ҳам сўзлаб берилди.

Тадбирнинг биринчи кун якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тармоқ корхоналари томонидан тадбирда қатнашаётган корхоналар билан 37 та ҳамкорлик меморандумлари ҳамда ягона кооперация портали орқали 10 млрд сўмлик шартномалар имзоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|