“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида трансформация қилиш масалалари сарҳисоб қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида трансформация қилиш масалаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Унда халқаро маслаҳатчилар билан олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ernst ва Young” (Е&Y) халқаро консалтинг компанияси ҳамкорлигида акциядорлик жамиянинг ишлаб чиқариш жараёнларининг фаолият самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш лойиҳаси самарали амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш ва углеводород хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларида мавжуд йўқотишларни бартараф этишдан иборат.

Йиғилишда Бошқаруви раисига нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, нефтни қайта ишлаш заводларидаги жараёнларнинг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга борасида амалга оиширлган ишлар бўйича ҳисобот берилди.

Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш ва қайта таъмирлаш самарали натижаларга эришиш мақсадида айни пайтда ишлаб чиқариш майдонларида Канаданинг “RLG International Inc.” команияси вакиллари иштирокида “Бурғилаш ва қудуқларни мукаммал таъмирлаш жараёнларининг самарадорлигини ошириш” лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда. Йиғилишда лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш жараёнлари (КРС) бўйича тавсияномаларни шакллантириш ҳамда бошқа масалалар ҳам сарҳисоб қилинди.

Бошқарув раиси “Ёқилғи-энергетика комплексини рақамлаштириш бўйича Концепция ва Йўл харитасини ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишларга асосий эътиборни қаратди ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган тегишли кўрсатмаларни берди. Ушбу лойиҳани тезкорлик билан амалга тадбиқ этиш натижасида тизимдаги маълумотларнинг шаффофлиги ошиб, инсон омили билан боғлиқ бўлган факторларнинг олди олиниши учун ушбу автоматлаштирилган тизим зарурлиги қайд этиб ўтилди. Ушбу лойиҳа Россиянинг “ИКС Холдинг” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, йиғилишда “Rothschild & Cie” компанияси иштирокида “IPO – бирламчи оммавий жойлаштиришга тайёргарлик кўриш ва қарз портфелини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш” лойиҳаси борасида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари бўйича маълумотлар таҳлил этилди.

Шунингдек, бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш, KPI тизимини жорий қилиш, Хорижий мутахассисларни Бош операцион менежер лавозимларига жалб этиш ҳамда Автоматлаштириш ва рақамлаштириш лойиҳа офиси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокамалар асосидан жой олди.

Йиғилиш сўнггида, кун тартибига киритилган масалалар бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарувининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|