January 20

“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан Ахаев Эскендер Ваапович Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Эскендер Ахаев шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик жамияти Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти Асосий воситалар, инвестициялар, материаллар ва харажатлар ҳисоби бўлими бошлиғи – Бош бухгалтер ўринбосари бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, у “Ўзбекистон металлурги комбинати” акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасида турли лавозимларда ҳамда “Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик жамияти бош ҳисобчиси, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бош ҳисобчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|