“Ўзбекнефтгаз”: Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-навбатида модернизация ишлари давом этмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамиятнинг 2021 йил манзилли дастур лойихасига асосан барқарор ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда сифат кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоотида жойлашган Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-навбатини модернизация қилиш лойиҳасига асосан 5 хил турдаги жами 6 дона нефть ва газ аппаратларини тайёрлаш учун “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖга буюртмалар берилган эди.

Бугунги кунда аппаратлар завод томонидан босқичма-босқич тайёрланиб, бошқармага етказиб берилди.

Айни пайтда Харидлар департаменти томонидан автоматик бошқарув ва электр таъминоти тизими учун асбоб-ускуналарни комплектация қилиш буюртмалари бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади — қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини ОʻzDSt-948:2016 стандарт талаблари даражасида бўлиши ва қурилмаларнинг газни қайта ишлаш қувватларини ошириш учун моддий-маънавий жиҳатдан эскирган газни қайта ишлаш нефт ва газ, кимё аппаратлари, қувур арматуралари ҳамда жараёнларни автоматик бошқарув тизимини модернизация қилишдан иборат.

Лойиҳа доирасида 2 дона иссиқлик алмашувчи, 1 дона совутиш, 1 дона нордон газ сепаратори, 1 дона “К-2А” десорбер, 1 дона “К-2А” абсорбер ва 1 дона фильтр аппаратларининг қурилиш монтаж ишлари якунланмоқда.

Қурилиш монтаж ишлари бугунги кунда Бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Мазкур технологик қурилмаларни модернизация қилиш натижасида йилига 0,8 млрд куб метр табиий газ Амин эритмаси ёрдамида олтингугуртли бирикмалардан тозаланади ва қурилмаларнинг тўла қувватда ишлаши қайта ишланаётган табиий газ ҳажмларининг қисқариши олди олинади.

Маълумот учун: Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси 1-навбати 1985 йилда ишга туширилган бўлиб, газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларидан чиқаётган регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозалаш учун мўлжалланган. 1-навбат йиллик 0,8 млрд куб метр регенерация газини қабул қилиш лойихавий қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|