“Ўзбекнефтгаз”: АЁҚШда ёнғинни олдини олиш ва уни ўз вақтида бартараф қилиш мавзусида ўқув-тактик машғулоти ўтказилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖга қарашли 91-сонли “Термиз” автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)да корхона ишчи ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Термиз шаҳар бўлими билан ҳамкорликда “Ёзнинг иссиқ кунларида ёнғинни олдини олиш ва ўз вақтида бартараф қилиш” мавзусида ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.

Сониялар ичида юзага келган тилсиз ёв ўзи билан катта талофатларни олиб келиши ҳеч гап эмас. Бундай пайтларда АЁҚШ ходимлари томонидан фавқулодда вазиятлар бўлимига қилинган чақирув ва кўрсатилган тезкор тадбирлар муҳим ҳисобланади.

Бу каби амалий ўқув машғулотлардан кўзланган асосий мақсад, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш ҳамда АЁҚШларда фаолият олиб борувчи ишчи-ходимларнинг фавқулодда вазиятларда кўрилиши лозим бўлган тадбирлар бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Машғулотлар давомида ишчи-ходимларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиши, жабранувчиларни қутқариш ва уларга биринчи ёрдам кўрсатиш амалда кўрсатилиб, билимлари мустаҳкамланди.

Машғулот якунида ходимлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича мутахассислар томонидан зарурий тавсиялар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|