February 8

“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига раис этиб сайланди

Бош саҳифа Русский

Бугун Миллий Олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Маҳситов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари, ушбу спорт тури мутахассислари иштирок этишди.

Конференция кун тартибидан федерацияга янги раҳбар ва унинг ўринбосарларини сайлаш, Президиум ва Ижроия қўмитаси таркибини қайта шакллантириш каби масалалар ўрин олди.
Даставвал Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси Андрей Абдуҳакимовнинг лавозимидан озод этиш ҳақидаги аризаси делегатлар томонидан қаноатлантирилди. Шундан сўнг, федерация раҳбарлигига “Ўзбекнефтегаз” АЖ

Бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев номзоди илгари сурилди. Иштирокчилар ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг раиси этиб сайланди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқарув раиси маслаҳатчиси, бошқарув аппарати раҳбари Камолиддин Усмонов федерация раисининг умумий ишлар бўйича биринчи ўринбосари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори Акбар Фозилов молиявий ишлар бўйича раис ўринбосари, “Барселона-1992” Олимпия ўйинлари чемпиони Андрей Абдувалиев эса спорт масалалари бўйича раис ўринбосари этиб сайланишди.

Қайд этиш жоиз, енгил атлетика йирик комплекс мусобақаларда энг кўп медаллар тақдим қиладиган спорт тури ҳисобланади. Тадбир давомида сўз олган Р. Шоабдураҳмонов, Ш.Маҳмудов, Б.Маҳситов буни алоҳида таъкидлаб, Меҳриддин Раззоқовичнинг ҳақиқий спорт жонкуяри эканлиги, шу пайтга қадар мамлакатимизда бир қатор футбол клублари ва Ўзбекистон енгил атлетика федерациясини қўллаб-қувватлаб келгани, оммавий спорт тадбирлари ва турли марафонлар ўтказишда кўрсатган жонбозлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди ва унга янги лавозимда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилашди.

Ўз навбатида, федерация раиси сифатида янги сайланган М.Абдуллаев билдирилган юксак ишонч учун конференсия иштирокчиларига миннатдорчилик изҳор этиб, ушбу спорт турини янада ривожлантириш ва ёшлар ўртасида оммалаштириш, федерация инфтарузилмасини яхшилаш, терма жамоаларни йирик комплекс мусобақаларга муносиб тайёрлаш борасида бор куч ва имкониятини ишга солишга ва халқаро майдонда қўлга киритиладиган ютуқлар орқали Президентимиз барпо этаётган Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга ваъда берди.

Шунинг билан, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конфедерацияси ўз ишини якунлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳам федерациянинг янги раҳбариятига муваффақият ва зафарлар тилайди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|