“Ўзбекнефтгаз”: 2021/2022 йиллар кузги-қишки мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича белгиланган асосий ишлар бажарилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Жамиятнинг барча бошқарма ва корхоналарни 2021/2022 йиллар кузги-қишки мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Бугунги кунга қадар технологик қурилмаларнинг 173 таси, қозонхоналарнинг 12 таси, қозонларнинг 50 таси, сиғимларнинг 202 таси таъмирланиб, сиғимларнинг 190 таси тозаланди.

Шунингдек, электр тармоқларининг 151 812 метри тўла таъмирланди. Бундан ташқари, трансформатор подстанцияларининг 108 таси таъмирланиб, дизель электр станцияларнинг 39 тасини ишчи ҳолати текширилди. Кабель эстакадаларнинг 1 927 метри эса таъмирланди.

Мутахассислар томонидан узлуксиз электр таъминоти манбаларнинг 84 таси ишчи ҳолатини текширилди, захирани автоматик улаш қурилмаларнинг 45 таси ишчи ҳолати текширилди.

Иссиқлик тармоқларнинг 8 779 метри, Ишлаб чиқариш биноларнинг 43 таси, газ тақсимлаш пунктларнинг 18 таси, сув тармоқларнинг 7 387 метри таъмирланди, иссиқлик тармоқларнинг 1 146 метри изоляция қилинди.

Шу билан бирга газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидагаи асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

– Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича – “Сомонтепа”, “Алан”, “Помуқ”, “Кўкдумалоқ” ва “Зеварда” кони газни комплекс тайёрлаш қурилмаларида жами 14 та технологик тармоқларида олдиндан режали таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

“Зеварда”, “Алан”, “Помуқ”, “Ўртабулоқ”, “Сомонтепа”, “Денгизкўл” ва “Кўкдумалоқ” конидаги сиқув компрессор станцияларидаги жами 26 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

– Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича – 2 та табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш қурилмасида, 1 та Амин ёрдамида газни тозалаш қурилмасида, Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмасининг 2 та тармоғида, Паст ҳароратли сепарациялаш ва конденсациялаш қурилмасининг 10 та тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

“Шўртан” 1-, ва 2-сонли Сиқув компрессор станциясияларидаги 9 та, Шўртан бош иншоотидаги маҳсулот газини ҳайдаш сиқув компрессор станциясининг 6 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

– Муборак газни қайта ишлаш заводи бўйича – 9 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларда, 6 та паст ҳароратли сепарациялаш қурилмаларида таъмирлаш ишлари ва Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмасидаги 2 та тармоғида ҳамда Сиқув компрессор станциясининг 4 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

– “Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича – "Шарқий Бердақ" ва “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмаларидаги жами 4 та паст ҳароратли сепарациялаш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг май ойида “Шўртан газ кимё мажмуаси”ининг барча технологик қурилмаларида тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилиб ишга туширилди.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча бошқарма ва корхоналарда тизимли ишлар йўлга қўйилиб муддатида бажарилиши бўйича тўлиқ назорат ўрнатилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|