“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида турли лавозимлардаги 11 нафар ходим ўзаро ротация қилинди

Бош саҳифа Русский

Ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, коррупция ва хизмат мавқеини суистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш йўли билан бошқарув самарадорлигига эришиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимда ротация усулидан кенг фойдаланилмоқда.

Зеро, бошқарув самарадорлигини ошириш – бошқарувнинг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири бўлиб, малакали ходимлар таркибини яратмасдан ва коррупцияга қарши курашмасдан туриб бу вазифаларни амалга ошириб бўлмайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаментида иш самарадорлигини таъминлаш мақсадида турли лавозимлардаги 11 нафар ходимни жорий йилнинг 1 августидан ўзаро ротация қилиш тўғрисидаги Бошқарув раисининг буйруғи имзоланди.

Мазкур буйруқ асосида, бир нафар бўлим бошлиғи, уч нафар гуруҳ раҳбари, тўрт нафар бош мутахассис, уч нафар етакчи мутахассис ходимлар ўзаро ротация қилинди.

Бу эса, ходимларни турли лавозимларда бир-бирининг вазифаларини ўзаро алмашиб бажариш орқали келгусида раҳбар лавозимларига захирани шакллантириш, уларнинг малакаси ва иш тажрибасини ҳар томонлама ошириш имконини беради.

Шунингдек, ротация сиёсати орқали ходимлар фаолиятининг турғунлигини олдини олиш мақсадида бундан кейин ҳам хизматчиларининг горизонталь ва вертикаль йўналишда лавозимларини алмаштириш орқали ротация ишлари босқичма-босқич давом эттириб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|