“Ўзбекнефтгаз” АЖда ягона бизнес стандартлари жорий қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси доирасида корхоналарда функционал вазифаларни амалга ошириш учун қўлланиладиган амалиётларни ягона стандартга келтириш, шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари ва “Ўзбекнефтгаз” AЖ ижро аппарати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ernst&Young” мутахассислари, бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти, молия ва ғазначилик департаменти, харидлар департаменти, савдо департаменти вакиллари ҳамда "Муборак" газни қайта ишлаш заводи ва Муборак, Шўртан, Газли, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ҳудудий менежерлари иштирок этишди.

Кун тартибида Жамиятнинг барча корхоналарида бухгалтерия ҳисоби, моддий-техник ресурсларни сотиб олиш ва тайёр маҳсулотларни сотиш жараёнларини унификация қилиш, шунингдек, ижро аппарати ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида маълумотлар алмашинувини яхшилаш, бухгалтерия ҳисоби шаффофлигини таъминлаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини оптималлаштириш бўйича ўзаро алоқаларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, фаолият йўналишлари ва бизнес юритиш бўйича ягона стандартларни қўллаш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ижро аппарати ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар тўғрисида келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|