Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда нечта янги газ кони аниқланган?

30 ноябрь куни АОКА пресс-холида “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарлари иштирокида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган тадбирлар, табиий ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда уларни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига етказиб бериш кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш ҳолатига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда иштирок этган “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг геология бўйича ўринбосари Қoбул Тўхтаев Ўзбекистонда сўнгги йилларда очилган конлар ҳақида маълумот берди.

– Ҳақиқатдан ҳам 2000 йилларгача кўп конлар очилган, захира бўлган. Кейин геологияга эътибор сал сусайди. Шунинг орқасидан катта-катта конларимиз табиий тушиб, захира камайган. 2015 йилда геологияга эътибор кучая бошланди. 2017 йилда Президентимиз чақириб, йил бошидан топшириқ бердилар.

2015 йилдан бугунгача ҳисобласак, 32 та кон очилди. Янги йўналиш бошладик. Янги йўналишда 16 та кон очилди. Булар қанақа? Устюртда шу пайтгача “Сургил”, “Шарқий Бердақ”да 2500–2600 метргача чуқурлик очилганди. Биз кейин янада пастга тушишни бошладик. Охирги кунларда 4000 метрдан ҳам газ олдик. Устюрт йўналишида 6 та кон очилди.

Иккинчи йўналишимиз – “Шўртан”, “Памук”, “Ўртабулоқ” катта конларимиз бор. Бир пайтлар очилган-у, юқорида газ камайганидан кейин чуқурроқ тушишни бошладик. Бурғилаш бу ҳудудда сал қийин. “Ўртабулоқ”дан керакли натижа олдик. Кейинги йил режамизга “Шўртан”, “Кўкдумалоқ”да пастга кетяпмиз. Бу иккинчи йўналиш.

Учинчи йўналиш – “Газли” ҳудудида янги йўналишда иш бошлаб, 7 та кон очдик. Энди йўналишимиз шу – тобора чуқурроқ кетишимиз керак. Ҳақиқатан ҳам қудуқнинг ўзини пармалаш оғир жараён. Чунки геологик мушкулликлар, катта босим, ҳарорат чиқади. Иложимиз йўқ, имкон қадар пастга тушиб иш олиб боряпмиз.

2019 йил 18 ноябрда Президентимизнинг “Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4522-сон Қарорлари чиқди. Шундан бошлаб, истиқболли структуралар тайёрлаш Давлат геология қўмитасига ўтди. Бу – давлат томонидан назорат бўлади, дегани.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|