“Ўзбекнефтгаз”: Қашқдарёдаги “Янги Қизилработ” конида янги газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Янги Қизилработ” газ конденсат конидаги 10 ОЭ-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1408–1395 метр оралиғи перфорация қилинди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2,8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг 2020 йил ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб, бурғулаб ишга тушириши кўзда тутилган 30 та қудуқдан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: “Янги Қизилработ” кони Қашкадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган булиб 2020 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|