“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида 2021 йил январь ойи учун белгиланган кўрсаткичлар ижроси ва режалаштирилаётган устувор вазифаларга доир йиғилиш ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Бошқарув раисининг ўринбосарлари, Жамият марказий аппаратининг департаментлари, Бошқарма, завод ва нефть базараларнинг раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2021 йилнинг ортда қолган даврида табиий газ қазиб чиқариш, газни қайта ишлаш ҳамда нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши, 1-чоракда режалаштирилган ишлар ҳамда бошқа қатор масалалар муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси 2021  йил январь ойида табиий газқазиб чиқариш бўйича режа баланс бўйича 100% бажарилган бўлса-да, қўшимча режа топшириғи бўйича камчиликлар кузатилганини танқид қилди.

Шунингдек, конденсат бўйича кўрсаткичлар 102% га (122,5 минг тонна) бажарилган бўлиб, нефть бўйича натижа 112% ни (11,1 минг тонна) ташкил қилди.

2021 йилнинг январь ойида гарчи 12 та табиий газ қудуқлари ишга туширилган, 51 та қудуқлар мукаммал таъмирлаш чиқарилган бўлишига қарамай бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди ва белгиланган кўрсаткичлар билан чекланиб қолмай, қўшимча чора-тадбирларни ижро қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси  табиий газ қазиб чиқариш ҳудудий бошқармалар кесимида қаралганда айрим бошқармаларга режалар мавжуд имкониятдан келиб чиқиб белгиланмаганлиги,  бурғилаш ишларида йўл қўйилган технологик камчиликлар, бурғилаш станокларини монтаж ишларида вақт йўқотилиши, қўшимча станокларни жалб қилинмаганлиги,  қудуқлар бурғилаш билан тугатилиб, синов ишлари ниҳоясига етмасдан, қудуқлардан саноат миқёсидаги газ оқими олинмаганлигини кескин танқид қилди.

Шў ўринда “Учқир”, “Алан”, “Зеварда” ва “Денгизкўл” газ сиқув компрессор станцияларини белгиланган муддатларда ишга туширилмагани ва бу йиллик кўрсаткич бажарилишига таъсир қилганини таъкидлаб ўтди.

Ушбу видеоселектор йиғилишида 2020 йил давомида йўл қўйилган камчилик ва хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда 2021 йил учун белгиланган кўрсаткичлар ҳамда режаларни амалга ошириш учун вазифалар белгилаб олинди.

Ушбу вазифалар ва режаларнинг тўлиқ бажарилиши ҳамда уни назорат қилиш йўналиш бўйича Раис ўринбосарлари зиммасига юкланди.

Барча топшириқларни ижро қилиниши учун мутасадди департамент бошлиқлари, ҳудудий бошқармалар директорлари, “Ўзнефтгаз қудуқ таъмирлаш”, “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари”, “ЎзЛИТИнефтгаз” раҳбарининг ҳам шахсан жавобгарлиги белгиланди.

Бошқарув раиси корхона ва заводларда рўй берадиган авария ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриш кераклигини таъкидлаб, тўхталишлар бўлмаслиги учун барча зарурий чоралар белгилаб берилди.

Ушбу йиғилишда “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ фаолияти Бошқарув раиси томонидан танқидий муҳокама қилинди ва январь ойида белгиланган таъмирлаш режаси махсус техникаларнинг узоқ вақт ремонт ҳолатида туриб қолиши сабабли бажарилмагани айтилди.

Соҳада йиллар давомида йиғилиб келган муаммолар босқичма-босқич бартараф этилиб, аниқ вазифалар белгилаб олингани натижасида ижобий натижалар қўлга киритилмоқда.

Бошқарув раиси суюлтирилган газ ишлаб чиқариш январь ойи якуни билан 53,6 минг тоннани ёки 100,8%ни ташкил этганини алоҳида эътироф этди ва ҳаво ҳароратининг совиб кетишини ҳисобга олиб “Муборак”, “Газли” ва “Шўртан” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида фойдаланишга топширилган янги суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмалари ёрдамида 2021 йил 1 чоракда 165 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Ушбу йиғилиш давомида Бошқарув раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномада коррупцияга қарши курашишга алоҳида тўхталиб ўтганини таъкидлаб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарда бу иллатга қарши курашиш, уни олдини олишда қарор қабул қилиш жараёнлари, очиқ ва фақат очиқ бўлишини таъминлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини билдирди.

Шу ўринда афсуски соҳадаги айрим корхона раҳбарлари фаолиятида камчиликлар мавжудлигини ва бунга қарши чоралар кўрилаётганини қўшимча қилди.

Бухоро нефть базаси томонидан нефть маҳсулотларини сотилиши бўйича белгиланган қоидалар бузилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сонли қарор талаблари бажарилмай келингани аниқланган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан аниқланган бу ҳолатлар бўйича йиғилган ҳужжатлар Прокуратура органларига тақдим этилиши маълум қилинди.

Шунингдек, йиғилишда соҳада ахборот технологияларни тадбиқ этиш, шартномаларни рўйхатга олиш бўйича 1С тизимида “Ягона шартномалар базаси”ни яратиш, Газли ва Устюрт бошқармаларида автоматлаштирилган газ ҳисобини юритиш (АСОДУ) тизимини жорий этиш ишларини якунланлаш ҳамда қатор масалалар бўйича қилишини керак бўлган ишлар муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|