“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида табиий газ, нефть, конденсат қазиб олиш, суюлтирилган газ ва полиэтилен ишлаб чиқаришни оширишга оид видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисига қатор топшириқ ва вазифалар қўйилди. Ушбу топшириқларнинг ижросини амалда бажариш учун муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ўтган видеоселектор йиғилишда соҳада 2020 йилнинг ортда қолган 9 ойида бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилинди ва табиий газ қазиб олишни кўпайтириш, ички бозорга қўшимча газ етказиб бериш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда давлат раҳбари томонидан 740 минг тонна нефть ва конденсат қазиб олиш, 203 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқариш вазифаси қўйилгани алоҳида муҳокама қилинди ва йил якунига қадар ушбу топшириқ сўзсиз бажарилиши бўйича масъуллар белгиланди.

Табиий газни қазиб чиқариш бўйича август ва сентябрь ойларида сусткашликка йўл қўйилганлиги учун, Бошқарув раиси ўринбосарлари ва бошқарма директорлари огоҳлантирилди. Йил якунига қадар эса 77 та қудуқни ишга тушириш, 171 та қудуқни мукаммал таъмирлаш, “Учқир”, “Зеварда”, “Алан” конларида сиқув компрессор станцияларни қуриб ишга тушириш ва табиий газ қазиб чиқаришни 34,6 млрд куб метрга етказиш кераклиги айтилди.

2020 йил якуни билан 35 та излов-қидирув қудуқларини қурилиш билан тугатилишини ҳамда 20 млрд куб метр ҳажмда табиий газ ва 620 минг тонна ҳажмда суюқ углеводородлар захирасини ўстирилиши бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, Бошқарув раиси томонидан куз-қиш мавсумида нефть маҳсулотлари захираларини етарли миқдорда сақлаш бўйича долзарб вазифа турганлигини таъкидлаб, истеъмолчиларни нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2020 йил якуни билан нефть базалари ва Бухоро заводи омборларида 100 минг тонна автобензин ва 200 минг тонна дизель ёнилғиси миқдоридан кам бўлмаган ҳажмларда захира яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Бошқарув раиси “Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегияси” доирасида “Ўзбекнефтгаз” тизимида марказлаштирилган диспетчерлик хизмати, “Рақамли кон” дастури, “Рақамли бурғилаш” тизими, SAP ERP корпоратив ахборот тизими, “GPS мониторинг” тизими жорий этиш чора-тадбирларини белгиланган муддатларда бажарилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида “Ўзбекнефтгаз” капитали иштирокидаги қўшма корхоналар, коронавирус инфекциясининг “Ўзбекнефтгаз” АЖда тарқалишини олдини олиш ва профилактика тадбирларини янада кучайтириш ҳам муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|