“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида 2021 йилда геология- қидирув ишларини олиб бориш, табиий газ қазиб чиқариш ҳамда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишига доир видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида марказий аппарат департаментлари, бошқармалар ҳамда табиий газ ва нефтни қазиб чиқариш, қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бошқарув раиси ушбу йиғилиш аввалида қиш мавсумига тайёргарлик гарчи ёз фаслида бошланган бўлса-да, ишларнинг қониқарсиз эканлигини, жойларда табиий газ қазиб чиқариш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга оид чора-тадбирларнинг 2021 йилнинг ортда қолган 14 куни давомида бажарилиши ҳолатини кескин танқид қилди.

Товар-моддий бойликлар базасини шакллантириб бериш бўйича барча шароитлар яратиб берилганига қарамай, қудуқларни бурғилаш, таъмирлаш ҳамда углеводородлар захирасини кўпайтиришга масъул бўлган департамент раҳбарларининг иши қониқарсиз эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Бошқарув раиси томонидан “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ директори Улфат Амоновга белгиланган вазифаларни қисқа фурсатда бажариш бўйича топшириқ берилди.

Видеоселектор йиғилишида қудуқларни бурғилаш ишлари бўйича ҳар ой кесимида алоҳида иш графиги қилиниши, махсус техник воситалар билан таъминланиши бўйича керакли вазифалар белгилаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда бу йил “Геология-қидирув йили” деб эълон қилингани яна бир бор эслатиб ўтилди ва геология-қидирув ишлари бўйича катта марра олинганини, ўтган йил бу борадаги ишларда йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқариш кераклиги ва бурғилаш ишлари ҳозирда кўнгилдагидек эмаслиги танқид қилинди.

Жорий йилда 35 млрд куб метрга табиий газ захиралари ва 900 минг тоннага газ конденсати захираларини ўстириш белгиланган бўлиб, мазкур кўрсаткичларга эришиш учун 170 минг погон метр бурғилаш ишларини бажариш, 50 та қудуқларни қурилиш билан тугатиш, 1 370 кв км 3Д сейсмик ишларни қилиш, 19 та янги майдонларни бурғилашга киритиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, йиғилишда табиий газ қазиб чиқариш ҳолати муҳокама қилинди. Ўтган йилги кўрсаткич бажарилган бўлса-да, 2021 йилда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш белгиланди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбари Рустам Шеров ва унинг бошчилигидаги жамоа меҳнати Бошқарув раиси томонидан алоҳида эътироф этилди ва 2020 йилда барча ишчи-ходимлар фидойилик, ватанпарварлик кўрсатиб, бошқаларга ўрнак бўладиган натижага эришгани айтилди.

Ўз навбатида эса, Устюрт ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари томонидан табиий газ қазиб чиқариш ҳолати қониқарсиз деб белгиланди. Агарда қазиб чиқариш бўйича ишларда ижобий ўзгариш бўлмаса, раҳбарлар эгаллаб турган лавозимларига муносиблиги масаласи кўриб чиқилиши таъкидланди.

Сиқув комрессор станцияларининг қурилиши жараёнлари бўйича ҳам бир қатор топшириқлар берилди. Жумладан, жорий йилнинг 1-чорагида Муборак минтақасида “Алан”, “Зеварда” конларида ва йил якунида эса “Денгизкўл” конида сиқув компрессор станцияси ҳамда “Чўлқувар-Гирсан” конида кичик ДКСни фойдаланишга топшириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси жорий йилда 9 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқариши лозимлиги, кўрсаткич пасаймаслиги учун ҳар қандай чоралар кўрилиши айтилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош геологи табиий газ қазиб чиқариш ҳолати, конлар ва қудуқлардаги аҳвол сабабли лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Бошқарув раиси Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолияти қайта кўриб чиқилиши ва Бошқармадаги аҳволни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши бўйича топшириқлар берди.

2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тизим корхоналарида 677,7 минг тонна (ўтган йилга нисбатан 111,1%) суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш лозимлиги таъкидланди ҳамда суюлтирилган газ захирасини яратиш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

Йиғилиш сўнгида Бошқарув раиси ҳар бир Бошқарма ва завод раҳбарларига сўз бериб, улар учун нима шароит яратиб берилиши кераклиги ҳамда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш бўйича кўрсаткичларни бажариш борасида фикрлари тингланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|