“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида ижро интизоми, трансформация ва самарадорлик, рақамлаштириш масалаларига доир йиғилиш ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида департамент раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда барча ўзига бириктирилган йўналишлар бўйича 2021 йил I чорак прогноз кўрсаткичлари ижросини сўзсиз таъминлаш, табиий газ қазиб чиқарилиши ҳамда қайта ишланиши жараёнида карантин қоидаларига тўлиқ риоя этиш кераклиги айтилди.

Бошқарув раиси тизимнинг ижро интизоми бўйича мавжуд вазиятни кескин танқид қилиб, Жамият олдида белгиланган вазифаларнинг бажариш самарадорлиги, натижадорлиги ҳар бир раҳбар ва ходимнинг интизоми билан белгиланиши таъкидланди.

Шунингдек, тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кераклиги, бу борада мунтазам ўрганишлар қилишини кераклиги ҳамда коррупция ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳар бир тизим корхоналари, ташкилотларининг раҳбари ҳам шахсан жавоб бериши таъкидлаб ўтилди.

Департаментлар, мустақил бўлимлар, бошқармалар, корхоналар, ташкилотлар, нефть базалар раҳбарлари билан биргаликда жорий йилнинг 1 апрелига қадар тизимда меҳнат қилаётган масъул ишчи-ходимларнинг ўзаро яқин қариндошлик ҳолатлари ўрганиб чиқилиши, аниқланган бевосита бўйсуниш ҳолатларини бартараф этиш ва қонун талаблари бузилган ҳолларда жавобгар шахсларга интизомий чоралар кўрилиши бўйича топшириқлар берилди.

Ўз навбатида, Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан ҳар қандай молиявий ҳамда комплаенс тартиблари бузилиши ҳолатини мунтазам ўрганиш, аниқланган ҳолатлар бўйича Бошқарув раисига тезкор ахборот бериш вазифаси белгилаб берилди.

Бошқарув раиси томонидан йиғилишда геологик-техник тадбирлар, табиий газ қазиб чиқариш ҳолатига алоҳида тўхталиб, 2021 йилнинг дастлабки чорагида табиий газ, газ конденсати, нефть қазиб чиқариш бўйича белгиланган кўрсаткичларни бажариш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

Бурғилаш ишларини мувофиқлаштириш департаменти ва “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан 40 та қудуқни қурилиш билан тугатиш ҳамда ишга тушириш, Конларни ишлатиш департаменти ва “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” МЧЖ эса 173 та қудуқни мукаммал таъмирдан чиқариш кераклиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Геология департаменти ва Бурғилаш департаменти биргаликда 2 млрд куб метр табиий газ ва 100 минг тонна газ конденсати захирасини ўстириши бўйича топшириқ берилди.

Видеоселектор йиғилишида автобензин, дизель ёнилғиси, полиэтилен, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича биринчи чоракда белгиланган кўрсаткичларни тўлиқ бажариш кераклиги, акс ҳолда масъулларга интизомий чоралар кўрилиши айтилди.

Йиғилиш сўнггида, Бошқарув раиси Департамент раҳбарларидан иборат “Ишчи гуруҳ” кон ва қудуқларда бурғилаш, таъмирлаш ишлари самарадорлигини ошириш, вахта усулида меҳнат қилаётган ишчиларнинг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида жойларга чиқиши ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаб, бартараф этиши бўйича топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|