“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида ўтган йиғилишда 2021 йилдаги вазифалар белгилаб олинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатнома йўллади.

Давлат раҳбари ушбу мурожаатномада нефть ва газ соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтди.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан ўтказилган йиғилишда 2020 йил якунлари ҳамда 2021 йил амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ геология-қидирув ишларини ташкил этиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, чуқур қайта ишлаш, модернизация ва инвестиция лойиҳалари алоҳида муҳокама қилиниб, буларнинг ижроси бўйича аниқ топшириқлар белгиланди.

Бошқарув раиси “GTL” заводи томонидан ишлаб чиқарилган миллий бренд остидаги маҳсулотларни миллий ва хорижий бозорга олиб чиқиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Кириб келаётган 2021 йилда учта янги табиий газ қудуқларини бурғилаш капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш, ҳамкор ташкилотлар билан геологик-қидирув ишларини ташкиллаштириш орқали янги газ конларини топиш кераклиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, йиғилишда 2021 йилда трансформация ва локализация йўналишларида ҳам алоҳида йўл харитаси яратиш ҳамда энергия тежамкорлиги ҳисобига табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш вазифалари белгиланди.

Йиғилишда ишчи-ходимларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини доимо яхшилаб бориш, карантин қоидаларига риоя қилишлиги айтиб ўтилди.

Бошқарув раиси томонидан коронавирус пандемияси ҳали-ҳануз давом этаётганлигини эътиборга олиб, барча карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ишни ташкил этиш кераклиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Тизимдаги коррупцияга қарши курашишни шакллантириш, харидлар масаласида шаффофликни тўлиқ таъминлаш ва автоматлаштириш йўналишларида ҳам қилиниши лозим бўлган ишлар белгиланди.

Бошқарув раиси тизимда эллик минг нафар ходим меҳнат қилаётганини эътиборга олган ҳолда уларнинг саломатлигини тиклаш учун тиббий суғурта масаласини муҳокама қилди.

Йиғилиш сўнггида, 2020 йилда ўз меҳнати ва касбига бўлган фидойилиги учун масъул ходимлар Бошқарув раисининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|