“Ўзбекнефтгаз”: Кунига қўшимча 150 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш имконини берувчи Йиғув пункти қурилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига қарашли Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида жорий йил давомида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, саноат тармоқлари ва истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қатор самарали натижаларга эришилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган “Йўл ҳарита”си ва геологик техник тадбирларга асосан “Шўртан” конидаги Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг 1-навбатида диаметри 219 мм лик бўлган 4500 п/м узунликдаги асосий газ қувури ва 27-сонли янги йиғув пунктида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Монтаж қилиш ишлари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “ERIELL Group” компанияси ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

Газ конидаги янги бурғилашдан чиққан 382-,354-,356-сонли қудуқлардан қазиб олинган табиий газ ушбу ўрнатилаётган қувурлар орқали йиғув пункитида умумлаштирилади. Шундан сўнг уни тайёрлаш, тозалаш ҳамда қайта ишлаш, конденсат ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш учун “Шўртан” Бош иншоотига узатилади.

Янги бурғиланган қудуқларни 27-йиғув пункти орқали умумлаштириб, қайта ишлаш учун етказиб берилиши ҳисобидан кунига қўшимча 150 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилади ва Республика эҳтиёжи учун етказиб берилади.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бугунги кунда 20 та табиий газ конлари мавжуд бўлиб, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1 420,0 млн куб метр табиий газ қазиб чиқарилди ва режа кўрсаткичи 106,5 фоизга бажарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|