December 2, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Кўчат экинг, боғ яратинг” шиори остида “Ёшлар боғ”ларига асос солинди

Бош саҳифа Русский

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим ташкилотларида ҳам кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги “Алан”, “Помуқ” конлари, “Култак-Помуқ-Алан”, “Кўкдумалоқ” ҳамда “Зеварда” нефть ва газ конлар мажмуаси ишчилар шаҳарчаларида "Ёшлар боғ"ларига асос солинди.

Бошқарманинг ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, касаба уюшма қўмитаси ва конларда меҳнат қилаётган фаол ёшлар томонидан “Кўчат экинг, боғ яратинг” деб номланган ушбу экоакцияда икки мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Эслатиб ўтамиз, умумиллий лойиҳа доирасида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 120 гектар ерга ташкил этилган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг агро участкасига 72 минг донадан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар экилган эди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|