December 5, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Ер ости нефть ва газ қувурларида электрометрик ўлчов диагностика ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, ишлаб чиқариш объектларида технологик жараёнларни узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, асосий магистрал ва ёрдамчи ер ости нефть-газ қувурлари тармоқларининг ишончлилигини ошириш мақсадида, Электрометрик диагностика ишлари ишлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, коррозия қувур линиялари учун катта хавф туғдириб, уларнинг таркибий тузилишини бузиши, хизмат муддатини қисқартириши ва яроқсиз ҳолга келтириши мумкин. Бу ўз навбатида қувурларни сақлаш, шунингдек, яроқсизларини таъмирлаш ва алмаштириш билан боғлиқ харажатларнинг ошишига сабаб бўлади.

Ушбу ҳолатларни олдини олиш, шунингдек технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда нефть-газ қувурларида содир бўлиши мумкин бўлган салбий таъсирларни олдини олиш мақсадида бошқарма ва корхоналарда электрометрик диагностика ишлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли конлар ва технологик объектларда жорий йилнинг ўтган 10 ойлик даврида жами 340 км.дан ортиқ ер ости нефть-газ қувурларида электрометрик диагностика ишлари ўз вақтида амалга оширилди.

Бугунги кунда ушбу бошқармаларда ер ости қувурларида электрометрик ўлчов диагностика ишларини тўлиқ якунига етказиш бўйича тасдиқланган режага асосан ишлар давом эттирилмоқда.

Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетик бўлими мутахассислари ҳамда бошқармаларнинг энергетик ходимлари билан биргаликда олиб борилаётган ишлар йил охиригага қадар якунланиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|