“Ўзбекнефтгаз”:“Ёрмоқ” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш ишлари бошланди

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёрмоқ” газконденсат конида углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этиш ва қазиб олинаётган табиий газни “Шўртан” Бош иншоотида жойлашган газни тайёрлаш ва қайта ишлаш қурилмаларига етказиб бериш ҳамда газ транспорт тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш ишлари бошланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси малакали мутахассислари томонидан ушбу қурилманинг қурилишида керакли бўлган сепаратор, суюқлик ажратгич ва ҳаво мосламалари “Муборак” газни қайта ишлаш заводидан келтирилди. 2 та сиғим, турли ўлчамдаги қувур, шарли кран ва задвижкалар Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда ажратилди.

Бу эса ўз навбатида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мавжуд ички ресурслардан оқилона фойдаланилишига ва сарф харажатларини қисқартирилишига хизмат қилади.

Қурилиш-монтаж ишлари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Капитал қурилиш бўлими томонидан жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: “Ёрмоқ” кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|