“Ўзбекнефтгаз”: “Ёрмоқ” конидан “Чунағар” конигача 7,4 км бўлган қўшимча табиий газ қувури ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ва транспортировка қилиш тизимини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил учун қурилишлар манзилли дастурига киритилган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёрмоқ” кони йиғув пунктидан “Чунағар” кони йиғув пункитигача бўлган табиий газ қувурини кенгайтириш мақсадида диаметри Ø168х10 мм, узунлиги L-7,4 км бўлган қўшимча табиий газ қувури ўрнатилмоқда.

Табиий газ қувурини ишга туширилиши натижасида қувурдаги сиқилишларнинг олди олинади ва уларнинг газ ўтказувчанлик қобилияти оширилади. Шунингдек, 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан ишга тушириладиган “Ёрмоқ” конидаги 9-, 10-сонли қудуқлардан қазиб олинадиган табиий газни “Чўнағар – Бўзахўр” газ қувури орқали “Бўзахур” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига узатиш имконияти яратилади. Қудуқлардан қувурлар орқали етиб келган табиий газ таркибидаги механик аралашмалар, қатлам сувлари ва газ конденсати ушбу қурилмада ажаратиб олинади.

Бундан ташқари, айни пайтда “Ёрмоқ” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қурилиш монтаж ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.
Табиий газ қувурининг қурилиш монтаж ишлари Бошқарманинг Капитал қурилиш ва таъмирлаш цехи қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.
Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёрмоқ” кони Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|