“Ўзбекнефтгаз”: “Ёрқин” конида қайта таъмирланган қудуқдан яна табиий газ қазиб олишга эришилди (видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари таъмирланиб, қайта ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёрқин” конининг 12-сонли қудуғида олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари ҳам ўз натижасини берди.

Ушбу қудуқда 1218–1215 метр оралиғларида перфорация қилинди. Тезкор маълумотларга кўра, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Ёрқин” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган бўлиб, 2017 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|