“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев тизимда фаолият юритаётган бир гуруҳ фаол ёшлар билан мулоқот қилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилди.

Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасида ёшларимизга бўлган эътибор, жойлардаги маҳаллий кенгашларда, маҳаллий раҳбарлар, умуман, бутун мана шу муҳит ёшларга эътибор қилиш зарурлиги таъкидланди ва ушбу мақсад йўлида ёшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа эканлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарининг ёшларга оид сиёсатини қўллаб-қувватлаш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида устувор вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.

Мулоқот аввалида, Меҳриддин Абдуллаев 2020 йил нефть-газ соҳаси учун ҳам оғир келгани, коронавирус пандемияси бўлишига қарамай, “Ўзбекнефтгаз” АЖда бир сония ҳам қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш тўхтамагани, аксинча, натижалар ижобий бўлганини таъкидлаб ўтди.

Самарадорликка эришишда эса ёшларнинг ҳиссаси катта бўлгани ва айнан улар нефть ва газ соҳасининг келажаги, умиди эканлиги таъкидланди.

Шу сабабли, ёшлар кўпроқ китоб ўқиши, ўз устида ишлаши ва замонавий билимларни мукаммал ўзлаштириши, бўш вақтларида спорт билан шуғулланиши кераклиги айтилди.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида жами 40 099 нафар ходим фаолият олиб бормоқда. Ушбу ходимлардан 8590 нафарини 30 ёшгача бўлганлар ташкил қилиб, умумий ходимлар сонининг 21 фоизини ташкил қилади.

ошқарув раиси соҳада ёшларга янада кенг имкониятлар яратиб берилишини айтиб, 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги таълим даргоҳлари, юртимиздаги ва хориждаги бошқа Олий таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежи битирувчиларини тизимдаги корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилиш режалаштирилганини маълум қилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ бўйича кадрларни етиштириб берувчи Олий таълим муассасалари билан ҳам ҳамкорлик алоқалари мустаҳкам йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, таълим ва тадқиқот соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Тошкент давлат техника институтлари ўртасида Меморандумлар имзоланди.

Бошқарув раиси бўйруғига асосан, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали талабалари учун “Бошқарув раисининг стипендияси” жорий этилган бўлиб, 2020 йилда Олий таълим муассасаларининг 26 нафар иқтидорли талабаларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ стипендияси тайинланди.

Бундан ташқари, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув дастурига асосан, соҳага тегишли мутахассислик йўналишларида таҳсил олаётган талабаларга ўқув йили давомида мажмуанинг етакчи мутахассислари томонидан ўқув машғулотлари олиб борилиши йўлга қўйилади.

Меҳриддин Абдуллаев ўз нутқида, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга мурожаат билан чиқиш қилиб, 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилганлигидан келиб чиқиб 2021 йил учун жамиятнинг ёшлар сиёсати бўйича алоҳида тўхталиб ўтди ва ҳар бир ёш билимга чанқоқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда ёш мутахассислар нефть ва газ соҳасидаги амалий ишлари, ўзларининг олиб бораётган илмий ишлари ва тадқиқотлари, соҳада амалга оширилиши зарур бўлган инновацион ғоялари, турли муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳамда ўзларининг қатор таклифларини билдиришди.

Бошқарув раиси ўзининг мисолида, ҳар бир ёш, ўз кучи, ғайрати ва билими билан келажакда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси лавозимини эгаллаши мумкин эканлигини, бунинг учун тинимсиз меҳнат қилиш кераклиги бўйича маслаҳат ва йўналишлар берди.

Учрашувда ёшларнинг фикр, таклиф ва мулоҳазаларини эшитишга ҳам кенг имконият яратилди. Хусусан, “Uzbekneftegaz GTL” заводи, “Кучлик нефть базаси”, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи каби тизим корхоналарининг ёшлар етакчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва ўз таклифларини очиқ баён этишди.

Мулоқот якунида тизимда фаолият юритаётган бир гуруҳ ёшлар, жамоат ишларида, ёшлар сиёсати йўналишида олиб борилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка етказишдаги фаоллиги учун эсдалик совғалар ва Бошқарув раисининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

ФОТОЛАВҲА

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|