“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

Шўртан газ кимё мажмуасида “2021 йил ─ Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан “Раҳбар ва ёшлар” деб номланган учрашув бўлиб ўтди. Унда мажмуада фаолият олиб борувчи ёшлар иштирок этишди.

Мазкур учрашув ёшларни келажакда етук ва салоҳиятли кадрлар бўлиб етишишига кўмаклашиш ҳамда уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглаш ва амалда қўллаш мақсадида ташкил этилди.

Учрашувда “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Бош директори Шуҳрат Асланов ҳозирда юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва уларга яратилаётган шарт-шароитлар, шу жумладан, мажмуада олиб борилаётган ислоҳотлар, қурилиш-бунёдкорлик ишларида ёшларнинг ўрни ҳамда уларга билдирилаётган ишонч ва кутилаётган натижалар хусусида тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган ушбу учрашувда ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида эндиликда мажмуанинг фаол ёшлари учун ишдан ажралмаган ҳолда чет тиллари ҳамда IT ва дастурлаш курсларида ўқишлари учун имконият яратилиб берилади.

Мажмуада кўп йиллардан буён ишлаб келаётган тажрибали мутахассислар ва ёш кадрлар ўртасида “Устоз-шогирд” анъаналари ва турдош корхоналарда малака оширишларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Шунингдек, санъатга қизиқувчи ёшларга ўз ижодларини намойиш этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кадрлар захирасини шакллантириш ва уларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб етишишлари учун мажмуанинг ўзида ўқув-амалий машғулотлари олиб борилади. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун эса мунтазам равишда бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|