“Ўзбекнефтгаз” АЖ ёшлари “Ёшлик энергияси” форумида қатнашдилар (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Аппарат ва тизим корхоналари ёшлари “Баркамол ёш мутахассис қудратли юрт таянчи” шиори остида бўлиб ўтган “Ёшлик энергияси” форумида қатнашдилар.

Энергетика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефть ва газ саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорлигида ташкил этилган ёқилғи-энергетика комплекси ёшларининг биринчи Форуми бўлиб ушбу форумда 450 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этдилар.

“Ёшлик энергияси” шиори остида ўтказилаётган форум халқаро аҳамиятга эга бўлиб, унда қўшни мамлакатлар, хусусан, Россия Федерацияси ва Беларус давлатларидан келган ёшлар вакиллари ҳам қатнашдилар.

Жамиятимиз ёшлари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти билан форум қатнашувчиларини таништириш мақсадида тақдимот ўтказдилар.

Унда мутахассислар нефть ва газ қазиб чиқариш соҳасида юқори технологияли хизмат кўрсатишга замонавий ёндашувлар ҳақида сўзлаб беришди ва Жамиятимиз томонидан чет эл компаниялари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида ўртоқлашадилар.

Форум ижтимоий фаол, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг профессионал ва ижодий фаолиятларини такомиллаштириш, энергетика тизими компаниялари ва ташкилотлари, хорижий компаниялар ва касаба уюшмаларининг фаол ёшлари ўртасида ҳамкорликни ташкил этишга кўмаклашиш, ёшларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида ўтказилди.

Форум давомида ёшлар учун қуйидаги “Тизимли ва креатив фикрлаш”, “Шахсий ўсиш ва ўз-ўзини ривожлантириш”, “Лойиҳа ва жараёнларни бошқариш”, “Индивидуал ва жамоавий ишлаш”, “Соҳалараро алоқа” каби йўналишлар бўйича маҳорат дарслари ўтказилган бўлиб. Ушбу дарсларда Жамиятимиз ёшлари ҳам фаол қатнашдилар.

Шундан сўнг, форум иштирокчилари учун “Заковат” интелектуал шоуси ва турли-ҳил спорт мусобалақари ташкил этилди. Ўтказилган мусобоқаларда Жамиятимиз номидан қатнашган ёшлар фаҳирли ва юқори даражали дипломлар билан тақдирландилар.

Мазкур форумда Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси фаол қатнашганлиги ва юқори ўринларни эгаллаганлиги учун Энергетика вазирлиги раҳбарияти томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|