“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида саноат, экология ва меҳнат хавфсизлиги талаблари юзасидан назорат текширувлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамият тассаруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларида саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилди.

Жумладан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган Муборак, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Махсусэнергогаз” АЖ, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми, “Муборак сувтаъминот” МЧЖ, “Қарши нефть базаси” МЧЖ, “Термиз нефть базаси” МЧЖ ва уларнинг филиалларининг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.

Ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан, саноат хавфсизлиги йўналишида 121 та, меҳнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 144 та, газ хавфсизлиги йўналишида 11 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 72 та, электр хавфсизлиги йўналишида 64 та, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида 78 та ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 31 та камчиликлар аниқланди.

Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қуйган 7 нафар ходимларга чора кўрилди ва 3 нафар ходимлар рағбатлантирилди.

Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.

Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.

Элбек Шомурадов Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими бошлиғи

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|