“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳолати ўрганилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Шўртан газ кимё мажмуасида бўлиб, полиэтилен маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

Ҳозирги кунда дунё бозорида полиэтелин маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида, полиэтилен бозори динамикаси ва нархлар тенденцияни кузатган ҳолда сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ўз вақтида истеъмолчиларга етказиб берилиши борасида тизимли ишларни амалга оширилишини талаб этади.

Бу борада, Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилаётган полиэтилен маҳсулотини биржа савдолари орқали ички ва ташқи бозорларда сотиш ва истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш бўйича аниқ механизмлар асосида амалга оширилиб келинмоқда.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида Бошқарув раиси томонидан Мажмуанинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳалар муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси томонидан мажмуада ишлаб чиқариш қувватларидан тўла фойдаланиш, тайёр маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотилиши ҳамда ички ва ташқи бозорлардаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилишини янада такомиллаштириш, халқаро бозорларда маҳсулот брендини янада кўтариш ва мажмуанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, шунингдек, полиэтилен маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёнларида маркадан маркага ўтиш учун тўхталишларни оптималлаштириш ва самарадорлигини ошириш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, Мажмуада йилига 3,9 млрд куб метргача табиий газни қайта ишлаб, 3,5 млрд куб метр товар гази, 125 минг тоннадан ортиқ полиэтилен грануласи, 100 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ, 100 минг тоннадан ортиқ газ конденсати, 1,5 минг тонна олтингугурт грануласи, 750 минг метрдан ортиқ алюмин композитли панеллар, 4,5 минг тоннадан ортиқ полиэтилен қувурлар, шланглар, уловчи қисм (фитинг)лар, томчилаб суғориш тизимлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|