“Ўзбекнефтгаз”: Хавфли ва йирик ҳажмдаги юкларни ташишда ҳаракат хавфсизлиги таъминланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, уларнинг мақсадли ва самарали ишлатиш ҳолати, ҳайдовчиларнинг малакаси ҳамда юкларни ташишда хавфсизликни таъминлашга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти томонидан завод ва бошқармаларга енгил автотранспорт воситалари махсус мосламалар билан жиҳозланиб, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг тегишли рухсатномалари олинди.

Йирик ўлчамли ва хавфли юкларни ташишда ҳаракат хавсизлигини таъминлаш мақсадида махсус мосламалар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари ҳамда ҳудудлардаги ЙҲХ ходимлари билан биргаликда кузатиш ишлари ташкиллаштирилди.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан 4 дона “Т-3/2 4 /4” яруст теплообменникни таъмирлаш учун Чирчиқ шаҳридаги “Ўзбекхиммаш” заводига махсус жиҳозланган автотранспорт воситаси ҳамда Жамият йўл ҳаракати хавфсилиги ходимлари билан биргаликда кузатиб олиб борилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|