“Ўзбекнефтгаз”: Электр таъминотида аварияли ўчишларни олдини олиш учун 80 км.дан ортиқ электр узатиш тармоқлари техник кўрикдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг технологик объектларини сифатли ва ишончли электр энергияси билан узлуксиз равишда таъминлаш асосий вазифаларидан бири қилиб белгиланган.

Ана шундай вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида акциядорлик жамиятининг тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли 35 кВ “Зеварда-1,2” ҳаво электр узатиш тармоқларида жадал суръатларда таъмирлаш ишлар амалга оширилмоқда.

Бошқармага қарашли “Зеварда”, “Шимолий Ўртабулоқ”, “Жанубий Кемачи”, “Денгизкўл” сиқув компрессор станцияларини бир маромда ишлашини ҳамда ушбу компрессор станцияларини узлуксиз ва ишончли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, 80 км.дан ортиқ бўлган “Зеварда-1,2” 35 кВ ҳаво электр узатиш тармоқлари бошқарма энергетик мутахассислари томонидан тўлиқ техник кўрикдан ўтазилди.

Техник кўрик натижаларига кўра, носозликлар ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тадбир доирасида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари келгусида Муборак НГҚЧБ томонидан углеводородли бирикмаларни барқарор қазиб чиқариш ва етказиб беришда муҳим аҳамият касб этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|