November 18, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли бўлган автосарой ва ёқилғи қуйиш шахобчалари иш фаолияти ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд автомототранспорт ва механизмлардан самарали фойдаланиш, харид қилинаётган эҳтиёт қисмларни ўрнатиш, йўл варақаларини тўғри юритилиши ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланилаётганлиги юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мазкур автосаройларда мавжуд автотрансорт воситалари енгил автомобиллар, йўловчи ташиш транспортлари (автобуслар), юк ташиш транспорти ва махсус техникаларни ўрганилди.

Автотранспорт воситалари йўл варақалари кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликларни келгусида такрорланмасилиги учун мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошкармасига тегишли АЁҚШларда мавжуд ёнилғи сиғимлари қолдиқлари сатҳи ўлчаш ишлари амалга оширилди.

Маьлумот ўрнида, “Ўзбекнефтгаз” АЖниг завод ва бошқармаларида мавжуд АЁҚШлар ва АГҚШларни рақамлаштириш бўйича ўрганишлари давом эттирилади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|