“Ўзбекнефтгаз”: Жамият тасарруфидаги корхона ва ташкилотларида маросим ҳамда тадбирларни ўтказишнинг янги тартиби жорий қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан Жамият тасарруфидаги барча корхона ва ташкилотларда шахсий маросим ҳамда давлат ва умумхалқ байрамлари билан боғлиқ тадбирларни ўтказилишини тартибга солиш, корхона ва ташкилотларда барча ходимларни ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида янги буйруқ имзоланди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳамкасблари учун Бошқарма ётоқхонаси ошхонасида фарзандларининг тўйлари билан боғлиқ ёзилган дастурхон кўрсатилган видеолавҳа Бошқарма ётоқхонаси коменданти Г.Фатуллаева томонидан интернет ижтимоий тармоқларга қўйилганлиги оқибатида тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли фикрлар билдирилган.

Оқибатда ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ имижига путур етказувчи ноўрин маълумотлар тарқалганлиги сабабли Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти ва мутасадди ходимлари томонидан шу каби ҳолатлар такрорланган тақдирда уларга нисбатан кескин интизомий жазо чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Ушбу буйруқ билан корхона, ташкилот, ишлаб чиқариш обектлари ҳудудларида ходимларнинг шахсий маросимлари (тўй, туғилган кун, маърака ва х.к.) билан боғлиқ бўлган барча тадбирларни ўтказилиши қатъиян ман қилинди.

Давлат ва умухалқ байрамлари (8 март, Наврўз, Мустақиллик ва ҳ.к.), ишлаб чиқариш билан боғлиқ тадбир ва маросимларда (ходимларни мукофотлаш ва рағбатлантириш, янги объектларни ишга тушириш, касб байрамлари ва ҳ.к.) махсус белгиланган масканларда ёки корхона ва ташкилотларнинг ҳудудларида байрам дастурхонларини уюштириш

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширилиши, мазкур тадбирларни ўтказилишда иштирок этадиган барча ходимлар томонидан ички меҳнат тартиби ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|