“Ўзбекнефтгаз”: “Пахта нефть базаси” Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи таркибига киритилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамият тасарруфига кирувчи нефть базаларини оптималлаштириш, шунингдек, рақобатбардошликни ошириш, бошқарувни рационализация қилиш ва харажатларни камайтириш, фойдани кўпайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ишлар жадал суръатларда амалга ошилмоқда.

Шу мақсадларда Тошкент вилоятида жойлашган “Пахта нефть базаси” МЧЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига таркибига қўшилди.

Собиқ “Пахта нефть базаси” МЧЖ эндиликда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг таркибий тузилмасига киритилиб, ушбу база завод томонидан ишлаб чиқилган тайёр ва хом нефть маҳсулотларини сақлаш вазифасини ўтайди.

Маълумот учун шуни таъкидлаш лозимки, Тошкент вилоятида “Пахта нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятидан ташқари яна бир нефть база – “Кучлик нефть базаси” МЧЖ ҳам мавжуд бўлиб, у ҳудуд эҳтиёжларини нефть маҳсулотлари билан таъминлайди.

Жорий йилнинг 5 июлида “Пахта нефть базаси” МЧЖ юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқарилди ва нефть базанинг завод таркибига қўшиш ишлари якунланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|