February 3

“Ўзбекнефтгаз”: Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича экоаналитик мониторинг назорати олиб борилди

Бош саҳифа Русский

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда январь ойида экоаналитик мониторинг назорати олиб борилди.

Назорат ва таҳлил ишлари 2020-2022 йиллар учун тасдиқланган чора-тадбирларга мувофиқ амалга оширилди. Чора-тадбирлар жадвалига асосан атмосфера ҳавосидан олинган таҳлиллар 283 марта (100%), оқова сувлардан олинган таҳлиллар 150 марта (100%) ва тупроқ таркибидан олинган таҳлиллар 68 марта (100%)га бажарилди.

Асосан белгилаб олинган чора-тадбирларнинг “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, Тўрақурғон ва Фарғона нефть базалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги ижроси кўриб чиқилди. Улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам берилди. Чора-тадбирнинг бажарилиши бўйича ҳисобот тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун Давлат экология қўмитаси юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф муҳитга юқори ва ўрта хавфли таъсир этувчи саноат корхоналарида замонавий оқова сув тозалаш иншоатларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш дастури” бўйича тизимдаги корхоналарда оқова сувларни тозалаш иншоотларни таъмирлаш, камчиликларни бартараф этиш ва ишга тушириш ишлари бўйича кўмаклашилди.

Шунингдек Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Мароқанд, Фарғона, Тўрақўрғон ва Жиззах нефть базаларида фаолият олиб бораётган пудратчи/субпудратчи корхоналарда ҳам назорат тадбирлари ўтказилди. Уларда 54 та камчилик аниқланиб, шундан 13 таси жойида бартараф этилиши учун амалий ёрдам берилди.

Бошқарма ва корхона раҳбарларига ёзма кўрсатмалар ҳамда ишларни етарли даражада ташкил этмаган ходимларга нисбатан 10 та огоҳлантириш ва 2 та интизомий жазолар тайинланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|