“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводининг автосарой ва ёқилғи қуйиш шахобчаларининг иш фаолияти ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини оқилона сарфлаш, автомототранспорт воситалари ва механизлардан мақсадли ва самара билан фойдаланиш ҳолати қатъий назоратга олинган.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари томонидан Муборак нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводи автосаройларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур автосаройларда мавжуд автотрансорт воситалари енгил автомобиллар, йўловчи ташиш транспортлари (автобуслар), юк ташиш транспорти ва махсус техникаларни ўрганилди.

Автотранспорт воситалари йўл варақалари кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликларни келгусида такрорланмасилиги учун мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Жумаладан Ёнилғи саклаш сиғимларида мавжуд ёқилғи сатхи текширилди.

Ёқилғи қуйиш шахобчасида мавжуд ёқилғи қуйиш устуни ишлаш холати хам текширилди.

Маьлумот ўрнида, “Ўзбекнефтгаз” АЖниг завод ва бошқармаларида мавжуд АЁҚШлар ва АГҚШларни рақамлаштириш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|