“Ўзбекнефтгаз”: “Коррупцияга қарши курашиш “Ўзбекнефтгаз” АЖ тараққиётининг асосий тамойили” мавзусида идоралараро йиғилиш ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент филиалида Жамият таркибида Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ташкил этилганлигига 1 йил тўлганлиги муносабати билан “Коррупцияга қарши курашиш “Ўзбекнефтгаз” АЖ тараққиётининг асосий тамойили” мавзусида идоралараро йиғилиш ўтказилди.

Анжуманда вазирликлар ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, KPMG халқаро аудиторлик консалтинг компанияси, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари ва бўлимлари вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида, Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖда ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, идораларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, бажарилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ўтган бир йил давомида коррупцияга қарши интизомни мустаҳкамлаш, меъёрий-хуқуқий базани такомиллаштириш, коррупцион хатарларни камайтириш, турли талон-тарожликлар ва бу билан боғлиқ салбий оқибатларни олдини олиш бўйича жуда катта назорат-профилактик ишлар амалга оширилганлиги алоҳида таъкидланди.

Маълумот тариқасида:

– БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, шунингдек, KPMG халқаро аудиторлик консалтинг компанияси билан ҳамкорлик доирасида бугунги кунга Жамиятда коррупцияни олдини олишга ва комплаенс фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган 30 дан ортиқ ички меъёрий ҳужжатларни Жамият бошқаруви томонидан амалиётга қабул қилинганлиги;

– Жамият тизим корхоналарида ўтказилган ўрганишлар жараёнида айрим нопок ходимлар томонидан шахсий манфаатларини кўзлаб хизмат вазифаларини суъистемол қилиш, талон-тарож қилиш ва бошқа хато-камчиликларга йўл қўйилиши ҳолатлари ;

– ушбу салбий ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чоралар кўриш мақсадида 11 та тизим ташкилотлари фаолият бўйича тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилганлиги;

– йўл қўйган хатоликлари учун жами 50 дан ортиқ масъул мансабдор шахслар билан меҳнат шартномаларини бекор қилинганлиги;

– Жамиятда олиб борилаётган назорат профилактик ишлар натижалари ва бошқа жараёнлар, шунингдек, ўтказилаётган тадбирларни очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш орқали Жамият фаолияти билан фуқароларимизни кенг хабардор этилаётганлиги;

– пандемия даврига қарамасдан коррупцияни олдини олиш, хатарларни камайтириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖда тизимли равишда ишчиларни моддий иқтисодий жиҳатдан таъминотини яхшилаш, ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича ҳам қатор ижобий ишлар олиб борилаётганлиги;

– харидлар, кадрлар сиёсати ва бошқа фаолиятларда ҳам айнан коррупция ҳолатларини олдини олиш, шаффофликни таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганлиги;

– Комплаенс назоратини тўлақонли йўлга қўйиш мақсадида ҳалқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида ўқув семинарлари, тренинглар ташкил қилинаётганлиги шулар жумласидандир.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Миллий гвардия, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, “Ўзгидроэнерго” АЖ масъул ходимлари томонидан ўз йўналишларида коррупцияни олдини олиш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси масъул ходими томонидан И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети Тошкент филиалида нефть ва газ соҳасида молиявий ва комплаенс назорат йўналишларида фаолият кўрсатувчи ходимларни малакасини ошириш бўйича ўқув семинар курсларини ташкил этиш юзасидан таклиф билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул ходими томонидан “Ўзбекнефтегаз” АЖда тизим корхоналари масъуллари томонидан йўл қўйилган суистеъмоллик ва талон-тарожликларни аниқлаш, уларни олдини олиш, шунингдек, коррупцион хатарларни камайтириш бўйича амалга оширилаёган ўрганишлар юқори баҳоланди.

Шу билан бирга тақдим этилган ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилиши ва қонуний чоралар кўрилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда KPMG халқаро аудиторлик компанияси вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда, шунингдек, лойиҳа доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар умуман янги ривожланиш босқичига чиққанлиги мамнуният билан эътироф этилди.

Тадбир сўнггида, йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Учрашув сўнгида, вазирликлар, ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ва халқаро экспертлар шу каби идоралараро йиғилишларни мунтазам равишда ўтказилишига келишиб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|