February 9

“Ўзбекнефтгаз” АЖ: “Навоий нефть базаси”да маҳсулотларни ноқонуний етказиб бериш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар тизимли амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан навбатдаги ўрганиш “Навоий нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилиб, натижада нефть маҳсулотларининг сақланиши, истеъмолчиларга етказиб берилиши, дебиторлик, кредитор қарздорликлар билан кўплаб ноўрин харажатлар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаслик ҳолатлари аниқланди.

Шу жумладан, Жамиятнинг Зарафшон филиали бошлиғи Е. Тўхтамуратов, филиалнинг собиқ бош ҳисобчилари Р. Умаров ва Ж. Амантаевлар томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб, 8 та ҳусусий АЁҚШларнинг интерактив карталарига жами 4 110,8 млн сўм пул маблағларини сунъий равишда киритилиб 866,3 тонна нефть маҳсулотларини ўзлаштирганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг 25 январь ҳолатига Зарафшон филиали цехи бошлиғи Ў. Жўраев жавобгарлигидаги нефть маҳсулотлари хатловдан ўтказилганда жами 1 171 кг умумий қиймати 9,9 млн сўмлик нефть маҳсулотларининг камомади расмийлаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Жамият ва унинг филиаллари тассаруфидаги ФЁТШларда сақланаётган нефть маҳсулотларининг хақиқий қолдиқлари хатловдан ўтказилганда, 3 та ФЁТШларда жами 516 литр умумий қиймати 5,1 млн сўм бўлган нефть маҳсулотларнинг камомади аниқланди.

Жамият ва унинг филиалларидаги товар-моддий бойликлар хатловдан ўтказилганда эса, 16 нафар ходимларнинг жавобгарлигида бўлган
6,8 млн сўмлик ҳар ҳил турдаги товарлар камомади аниқланди.

Жамиятда фаолият юритган ва меҳнат шартномаси бекор қилинган 4 нафар ходимларнинг 01.01.2022 йил ҳолатига Жамият олдидаги қарздорлиги
33,9 млн сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, филиаллардаги автоёнилғикашларнинг ҳаракати ўрганилганда, 22 ҳолатда ҳақиқатда босиб ўтилган йўл масофасига нисбатан, йўл варақаларида ортиқча масофани қўшиб ёзилиши оқибатида, жами 961 литр умумий қиймати 6,8 млн сўмлик нефть маҳсулотлари асоссиз ҳисобдан чиқарилганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича камчиликларни ундириш ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ўрганиш хужжатлари тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|