“Ўзбекнефтгаз”: Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида олиб борилаётган ишлар Севимли телеканалининг “Замон” информацион дастури муҳаррири Рухсора Ғофурова томонидан ўрганилди (Видео)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан республика истеъмолчиларини газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, конларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги “Учтепа” конидаги 5-сонли қудуқнинг очилиши туфайли, Булоқбоши тумани Чақар маҳалла аҳолиси бу йилги қиш мавсумида газ билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайдиган бўлишди.

Севимли телеканалининг “Замон” информацион дастури муҳаррири Рухсора Ғофурова Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Қишлоқ аҳолиси хонадонларида бўлиб, уларнинг газ тизимида олиб борилаётган ишлар хусусидаги фикрларига қизиқди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|